15:37 / 30.09.2020
10551

Кувайтнинг янги ҳукмдори тахтга расман ўтирди

83 ёшли шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 91 ёшида вафот этган шайх Сабоҳ ал-Аҳмад Ол-Сабоҳ ўрнини эгаллади.

Фото: AP Photo / Nasser Waggi

Кувайтнинг меросхўр шаҳзодаси шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ қасамёд қилди ва мамлакатнинг янги амирига айланди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

 Қасамёд маросими мамлакат парламентида бўлиб ўтди.

 83 ёшли шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 91 ёшида вафот этган шайх Сабоҳ ал-Аҳмад Ол-Сабоҳ ўрнини эгаллади.

 Кувайтда 40 кунлик миллий мотам эълон қилинган.

 Кувайтнинг аввалги ҳукмдори АҚШда вафот этди. У операциядан сўнг реабилитацияда эди. 

 

Top