АҚШнинг иккита етакчи авиакомпанияси 32 мингдан кўпроқ ходимини қисқартирмоқчи
АҚШнинг иккита етакчи авиакомпанияси American Airlines ва United Airlines 1 октябрдан бошлаб катта кўламли қисқартиришларни бошлайди. Икки компания умумий ҳисобда 32 мингдан кўпроқ ходимини бўшатишни режалаштирган.
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, American Airlines 19 минг ходимини, United Airlines 13,4 минг ходимини қисқартирмоқчи.
American Airlines раҳбари Дуг Паркер ўз ходимларига йўллаган мактубида компания “меҳнатсевар ва содиқ ишчиларини” қисқартиришга мажбур бўлаётганидан афсус билдирган. Ўз навбатида, United Airlines раҳбари Скотт Кирби 13 минг ишчининг қисқартирилишини эълон қилиш вақтида “бу кунни United учун қайғули кун” деб атаган. Бироқ иккала компания раҳбари АҚШ раҳбарияти яқин кунларда молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қарорга кела олса, қисқартиришлар бекор қилиниши мумкинлигини айтишган. “Биз давлатимиз раҳбарларидан муросага келиб, иш ўринларини сақлаб қолишларини ўтиниб сўраймиз”, деб айтган Кирби.
АҚШ раҳбарияти март ойида пандемия шароитида авиакомпанияларга иш ўринларини қисқартирмасликлари шарти билан ёрдам сифатида 25 млрд доллар ажратган. Айни вақтда авиакомпаниялар ёрдам дастурининг узайтирилиши ва қўшимча 25 млрд доллар ажратилишини сўрамоқда. Таъкидланишича, бу уларга ходимларни қисқартирмасдан март ойигача дош беришга имкон беради.
Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, жорий йилда АҚШ авиакомпаниялари 30 млрд доллар миқдорида зарар кўради.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп Ҳарриснинг дебат ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024