Ўзбекистон | 10:59 / 01.10.2020
7206
2 дақиқада ўқилади
Реклама

INVENTO устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод этади

INVENTO The Uzbek International School барча устоз ва мураббийларни касбий байрами билан табриклайди ҳамда ёш авлодни тарбиялашга қўшиб келаётган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради.

Энг қадим замонларданоқ таълим улашиш жамиятдаги энг обрўли ҳамда ҳурматли касблар орасида бўлиб келган. Халқимиз орасида “устоз отангдек улуғ” мақоли ҳам бежизга айтилмаган. Чунки устозлар болаларга билим бериш билан бирга, уларни катта ҳаётга тайёрлайдилар ҳамда болаларнинг она юртга бўлган муҳаббат ва ватанпарварлик туйғулари билан улғайиши учун тинимсиз меҳнат қиладилар.

Мазкур улуғвор касб эгалари олдида болаларга сифатли таълим бериб, мамлакатимизнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишга қодир баркамол авлодни тарбиялаш каби муҳим вазифа турибди.

Сўнгги йиллар ичида юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳадаги давлатимизда бажарилаётган аҳамиятли вазифалар орасида юқори малакали мутахассисларни етиштириш ҳамда устоз ва мураббийлар меҳнат фаолияти учун муносиб шароит яратиш бўлиб келмоқда.

Ушбу байрам муносабати билан INVENTO The Uzbek International School барча Ўзбекистон устоз ва мураббийларини касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этади. INVENTO жамоаси ўқувчиларига меҳр ва тарбия бериб келаётган барча ўқитувчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда уларга соғлик-саломатлик, улкан бахт, фахрли касб йўлларида янада кўпроқ ютуқлар ва келажак авлодни тарбиялаш вазифасида юксак натижаларга эришишларини тилаб қолади.

Ёш билимдон тарбияланувчиларингиз ўз ютуқлари билан ҳамиша сизни бахтиёр этишда давом этсин. Устоз ва мураббийлар куни муборак!

Ахборот маркази: +99871-210-99-99

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А уй, Tashkent City ХИМ

Сайт: invento.uz

Telegram: t.me/Inventouz

Instagram: @Inventouz

Facebook: fb.com/Inventouz

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид