01:04 / 01.10.2020
21862

Коронавирус: Ўзбекистонда касалликдан тузалганлар сони 53 мингдан ошди

30 сентябрь куни Ўзбекистонда 471 кишида коронавирус аниқланиб, 487 бемор тузалгани ва 4 бемор вафот этгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи қаторасига бешинчи кун 500дан кам бўлмоқда.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 57 мингга яқинлашмоқда: ҳозиргача 56 825 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 53 457 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 4 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича ўлим ҳолатлари сони 470 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+471)
Кун давомида республиканинг 11 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 267 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 91 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 32 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 25 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 17 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 12 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 9 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 4 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 4 ҳолат.

Тузалганлар (+487)
Кун давомида республиканинг 11 ҳудудида жами 487 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 53 минг 457 нафарга етди (94 фоиз).

  • Тошкент шаҳрида 282 нафар,
  • Тошкент вилоятида 90 нафар, 
  • Наманган вилоятида 27 нафар, 
  • Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар, 
  • Андижон вилоятида 20 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 12 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 9 нафар, 
  • Навоий вилоятида 8 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди. 

ССВ 30 сентябрь куни яна 4 нафар бемор вафот этгани ва шу вақтгача расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 470тага етгани ҳақида хабар қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2898 нафар бемордан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top