Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Путинга қўнғироқ қилди
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда ёзилишича, томонлар Тоғли Қорабоғдаги можарони муҳокама қилишган. Франция томонининг ташаббуси билан амалга оширилган суҳбатда томонлар Тоғли Қорабоғдаги можаролар борасида хавотирларини билдиришган. Ҳар икки президент кенг қамровли қуролли тўқнашувларни тўхтатиш кераклигини таъкидлаган.
Франция ва Россия етакчилари Тоғли Қорабоғдаги можарони фақат дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини билдирган. Макрон ва Путин Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи аъзолари томонидан (Россия, Франция ва АҚШ) Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни бошлашга чорловчи мурожаат йўллашга тайёрликларини билдиришди.
Шунингдек, Россия ва Франция раҳбарлари Беларусдаги президентлик сайловларини ҳам муҳокама қилишди. Путин Россия Беларуснинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлашини ва ҳолатга ҳар қандай ташқи аралашувни оқламаслигини билдирди.
Маълумот учун, 27 сентябрдан буён Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 10.03.2026
Путин Европага Россиядан яна нефт ва газ сотиб олишни таклиф қилди
08:50 / 10.03.2026
Путин Трампга Эрондаги урушни якунлаш бўйича вариантларни таклиф қилди
17:21 / 08.03.2026
Кремл Путин табригининг таҳрирланмаган версиясини эълон қилиб юборди (видео)
08:27 / 06.03.2026