14:26 / 02.10.2020
11306

Дам олиш кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин 

Ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси 5-10 даража, кундузи 22-25 даража атрофида сақланиб туради.

Дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кучсиз шамол эсади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғли туманларида 2-3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга ўтиши мумкин.

3 октябрда эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.

Ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси 5-10 даража, кундузи 22-25 даража атрофида сақланиб туради.

Top