Ўзбекистон | 00:17 / 02.10.2020
26623
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари сони 57 мингдан ошди

1 октябрь куни Ўзбекистонда 465 кишида коронавирус аниқланиб, 498 бемор тузалгани ва 2 бемор вафот этгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи қаторасига олтинчи кун 500дан кам бўлмоқда.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 57 мингдан ошди: ҳозиргача 57 290 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 53 955 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 2 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича ўлим ҳолатлари сони 472 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+465)
Кун давомида республиканинг 8 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 293 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 113 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 26 ҳолат; 
  • Андижон вилоятида 11 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 9 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 5 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 3 ҳолат.

Тузалганлар (+498)
Кун давомида республиканинг  ҳудудида жами 498 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 53 минг 955 нафарга етди (94 фоиз).

  • Тошкент шаҳрида 326 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 95 нафар, 
  • Наманган вилоятида 44 нафар, 
  • Андижон вилоятида 9 нафар, 
  • Жиззах вилоятида 8 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар, 
  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, 

  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди. 

ССВ 1 октябрь куни яна 2 нафар бемор вафот этгани ва шу вақтгача расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 472тага етгани ҳақида хабар қилди.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2863 нафар бемордан 556 нафари оғир, 262 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид