Жаҳон | 15:10 / 05.10.2020
3672
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги мактаблар коронавирус сабабли масофавий таълимга ўтади

29 сентябрь куни Москва мэри Сергей Собянин 2020 йилда мактаб таътиллари бир ҳафта ўрнига икки ҳафта — 5 октябрдан 18 октябргача давом этишини эълон қилганди.

Фото: Reuters

Москвадаги мактаблар коронавирус тарқалиши сабабли масофавий таълимга ўтади. Бу ҳақда Россия таълим вазирининг ўринбосари Виктор Басюк маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Сахалин ва Ульяновск областидаги мактаблар ҳам масофавий таълим беришга ўтади.

«Буёғига нима бўлишини олдиндан айтиш қийин, чунки касалланиш билан боғлиқ вазият турли ҳудудларда турлича», — деб қўшиб қўйди у.

29 сентябрь куни Москва мэри Сергей Собянин 2020 йилда мактаб таътиллари бир ҳафта ўрнига икки ҳафта — 5 октябрдан 18 октябргача давом этишини эълон қилганди. Хабар қилинишича, мактабгача таълим муассасалари ва болалар ташкилотлари ҳам икки ҳафталик таътилга чиқади.

Мэрнинг ўринбосари Анастасия Ракова бу қарорни ўқув йили бошланганидан сўнг мактаб ўқувчилари орасида COVID-19га чалиниш ҳолатлари кўпайганлиги билан изоҳлади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид