18:16 / 05.10.2020
12188

Туркия С-400 тизимини синовдан ўтказишни бошламоқда

 Қайд этилишича, синовлар вақтида кузатув постидаги қўмондонлар ҳар бир ракета учирилишидан икки соат аввал Туркия президентининг рухсатини олишлари лозим бўлади.

Фото: EPA/Vostock-photo

Туркия қуролли кучлари Россиядан сотиб олинган С-400 ракетага қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда Turkish Minute нашри хабар берди.

 Хабарда айтилишича, С-400 тизимини синовдан ўтказиш учун Синоп ракета полигонига 10 дона Banshee ҳаво нишонлари келтирилади. Синовлар 5 октябрдан 16 октябргача ўтказилади.

Қайд этилишича, синовлар вақтида кузатув постидаги қўмондонлар ҳар бир ракета учирилишидан икки соат аввал Туркия президентининг рухсатини олишлари лозим бўлади.

С-400 батареиялари, 10 дона ҳаво нишони ва бошқа керакли қурилмалар 5 октябрь куни Муртад авиабазасидан Синопга келтирилиши керак эди.

Нашрнинг эслатишича, Туркиянинг Россия зенит ракета тизимларини сотиб олиши унинг АҚШ томонидан бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини яратиш дастуридан чиқариб юборилишига сабаб бўлган.

Top