Қозоғистонда давлат хизматчиларига қариндошларини ишга қабул қилиши тақиқланди
Номзодлар ташкилотда ишлайдиган қариндошлари ҳақида раҳбариятни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Қозоғистонда давлат хизматига номзодлар қариндошлари ҳақида раҳбариятни хабардор қилишлари керак бўлади, деб ёзмоқда zakon.kz.
Қайд этилишича, бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Олжас Бектенов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, бу ёзма равишда амалга оширилади.
Давлат хизматига ёки давлат иши ва унга тенглаштирилган функцияларни бажариш билан боғлиқ лавозимга номзод бўлган шахслар учун ушбу ташкилотда ишлайдиган яқин қариндошлари, турмуш ўртоқлари тўғрисида ташкилот раҳбариятига ёзма равишда хабар бериш мажбурияти жорий этилади.
Қозоғистоннинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқа бир қатор қонунларда давлат функцияларини бажаришга ваколатли шахслар ва уларга тенглаштирилганлар нафақат яқин қариндошлари, турмуш ўртоқлари эгаллаб турган лавозимларга бевосита бўйсунадиган лавозимларни эгаллаши, балки тўғридан-тўғри бўйсунувида яқин қариндошлари, турмуш ўртоқлари ишлаши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
21:23
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
09:40 / 12.11.2024