Ўзбекистон | 21:36 / 07.10.2020
171797
2 дақиқада ўқилади

Табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди

Давлат қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини тасдиқлади.

Мазкур миқдорлар бу йилги имтиҳонда тўплаган балли ўтиш балли чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва 56,7дан кўпроқ балл тўплаган абитуриентлар учун, фақат биринчи ўқув йилида қўлланилади. Кундузги таълим учун бу йил 10 фоизлик чегирма қўлланади.

Нархлар аввалги йилларга қараганда арзонлашган. Аксарият йўналишлар учун оддий контрактнинг 8 баравари белгиланган. Энг арзон контракт 5,8 млн сўм экани ҳисобга олинса, халқ тилида «супер-мупер контракт»нинг энг арзони 46,2 млн сўмни ташкил этади.

Энг қиммат йўналиш ҳамон юриспруденция бўлиб турибди – оддий контрактнинг 25 баравари (биргина шу йўналишда минимал миқдор ўзгармай қолган). Бу – 207 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини ОТМ ректорлари мустақил белгилайди, аммо улар белгилаган миқдор Давлат комиссияси тасдиқлаган миқдорлардан кам бўлмаслиги керак. Шу боисдан супер-контрактда ўқиш истагидаги абитуриентлар аниқ миқдорлар ҳақидаги маълумот учун ОТМга мурожаат этишлари лозим.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев бу йилги тахминий оддий контракт миқдорларини ҳисоблаб чиққан.

Мавзуга оид