Спорт | 22:13 / 08.10.2020
4763
1 дақиқада ўқилади

Африкалик енгил атлетикачилар бир кунда иккита жаҳон рекордини янгилашди

Африкалик енгил атлетикачилар мос равишда 12 ва 15 йил давомида сақланиб келган иккита жаҳон рекордини янгилашди. Угандалик Жошуа Чептегеи 10 минг метрга, эфиопиялик Летесенбет Гидеи эса 5 минг метрга югуришда дунёдаги энг тез спортчиларга айланишди.

Фото: Getty Images

Спортчилар рекордларни Валенсияда ўтаётган NN World Record Day мусобақасида ўрнатишди

Чептегеи 10 минг метрни 26 дақиқа 11 сонияда югуриб ўтди. Бу масофада аввалги жаҳон рекорди 15 йил сақланиб келган: ўз вақтида эфиопиялик Кенениса Бекеле ушбу масофани 26 дақиқа 17 сонияда югуриб ўтган.

Летесенбет Гидеи эса 5 минг метрни 14 дақиқа 6 сония 62 миллисонияда югуриб ўтди. У ҳамюрти Тирунеш Дибаба томонидан 12 йил аввал ўрнатилган рекордни янгилади. Дибабанинг натижаси 14 дақиқа 11 сонияни ташкил қилган.

Мавзуга оид