Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихда илк марта ЖСТга аёл киши раҳбар бўлади
Жаҳон савдо ташкилотининг бош директори Роберту Азеведу 14 май куни “шахсий ва оилавий сабаблар туфайли” истеъфога чиқишини эълон қилганди. У 31 августда лавозимини тарк этди.
Тарихда илк бор Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аёл киши бош директор бўлади. ЖСТ матбуот хизмати раҳбарликка икки нафар асосий номзоднинг исм-шарифини эълон қилди.
ЖСТ бош кенгаши раиси Дэвид Уокернинг маълум қилишича, учинчи, якуний босқичга Нигерия собиқ молия вазири Нгози Оконжо-Ивеала ва Жанубий Корея савдо вазири Ю Мён Хи чиққан. Улардан бири ЖСТнинг еттинчи бош директори бўлади ва Роберту Азеведунинг ўрнини эгаллайди.
Маслаҳатлашувларнинг учинчи босқичи 19 октябрда бошланади ва 27 октябргача давом этади. Уокернинг сўзларига кўра, ташкилотнинг янги раҳбарини бош кенгаш тасдиқлайди.
Жаҳон савдо ташкилотининг бош директори Роберту Азеведу 14 май куни “шахсий ва оилавий сабаблар туфайли” истеъфога чиқишини эълон қилганди. У 31 августда лавозимини тарк этди.
Мавзуга оид
09:42 / 10.12.2024
Ўзбекистон яна икки давлат билан ЖСТ бўйича музокараларни якунлади
20:15 / 05.04.2023
ЖСТга аъзолик: Эндигина учта давлат билан келишган Ўзбекистон йил охиригача улгурадими?
10:34 / 15.03.2023
Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқиляпти
07:56 / 11.02.2023