Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бошқарувни йўқотган 21 ёшли ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида вафот этди
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 21:00ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.О. "Ласетти" русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 21 ёшли О.О. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:04 / 25.05.2026
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида 238 нафар ўқувчи машина бошқараётганида ушланди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
13:20 / 21.05.2026