11:00 / 09.10.2020
24149
Реклама

Кислород концентратори ва пульсоксиметрлар

Кислород концентратори — атроф муҳитдаги атмосферадан кислород молекулаларини ажратиб олиш, концентрациялаш ва тоза кислород ҳолида беришга ихтисослашган ускунадир. Асосан кислород терапиясида, беморга атмосферадагига нисбатан юқорироқ концентрацияда кислород бериш зарурати туғилганида фойдаланилади.

Кислородотерапия фойдаси ҳақида ҳамма билади, аммо уни уй шароитида ҳам амалга ошириш мумкинлигидан кўпчилик хабардор эмас. Биз сизга шундай қурилма – кислород концентратори ҳақида ҳикоя қиламиз. Бу ускуна биринчи навбатда кимларга кераклиги, қай тарзда фойдаланилиши, кислород концентратори нархлари ва уларни танлашда қандай омилларга эътибор қаратилиши зарурлиги бўйича сўзлаб берамиз.

Кислород концентратори қандай ишлайди?

Ҳар бир мактаб ўқувчиси биладики, кислород тирик организмлар нафас олиши, демакки ҳаёт учун жуда зарур. Кислороднинг ҳатто арзимас танқислиги – гипоксия – иммунитет сусайишига, моддалар алмашинуви бузилишига, бош ва мушаклар оғриши, асаб бузилиши, ҳолсизлик, ақлий ва жисмоний фаоллик сусайишига олиб келади.

Очиқ ҳавода мунтазам сайр қилиш мегаполислар аҳолиси учун энг самарали ва оммабоп услубдир. Аммо инсон организми учун муҳим бўлган бу элемент танқислигини бартараф қилишда оксигенотерапия ёрдам беради.

Пульсоксиметр

Пульсоксиметр — тиббий назорат-диагностик прибор бўлиб, капиляр қонларда кислород сатурациясини ноинвазив ўлчашда ишлатилади. Қонда кислороднинг сурункали етишмовчилиги билан кечувчи кўплаб касалликлар бор ва уларни назорат қилиб туришда пульсоксиметрнинг аҳамияти катта.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

+998988883788

+998974444098

+998974034883

+998979000607

+998974807789

Реклама ҳуқуқи асосида

Top