Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрутда яна портлаш юз берди
Байрутнинг ғарбида жойлашган Тариқ-ал-Жадид мавзесида мазут солинган резервуар портлади. Бунинг оқибатида кучли ёнғин чиққан.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғин билан кураш олиб бормоқда. Ливан армияси ҳарбийлари ва фуқаролик мудофааси кўнгиллилари яқин орадаги уйлардан одамларни эвакуация қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, шифохонага олиб борилган кўпчилик жабрланувчилар ис газидан заҳарланган.
Воқеанинг сабаби ва тафсилотлари ўрнатилмоқда.
Local media are reporting an explosion in Tarik Jdide, allegedly of a fuel tank at a bakery. #Beirut #Lebanon pic.twitter.com/mHjQzWFTT8
— Beirut.com (@BeirutCityGuide) October 9, 2020
Таъкидланишича, сентябрда Байрутда камида учта ёнғин юз берган. Улардан иккитаси 4 августда кучли портлаш юз берган порт ҳудудида чиққан. Августда бўлган кучли портлаш шаҳар аҳолиси учун ҳақиқий фожиага айланганди. Ўшанда портлаш зарбаси оқибатида минглаб уйларга шикаст етган, 193 киши ҳалок бўлган, 6,5 минг киши жароҳат олган, 300 мингдан кўпроқ одам бошпанасиз қолган.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026