Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
INVENTO халқаро мактаби биринчи синфга қабул ҳақида эълон қилади
INVENTO The Uzbek International School болалар учун 6 ёшдан IB (PYP) халқаро таълим дастури бўйича 1-синфга қабул жараёнини бошлади.
Ота-оналар фарзандига халқаро стандартлардаги таълим-тарбия бериш, уларда баркамол шахсиятни ривожлантириш ҳамда келажакдаги ҳаёти учун қулай шароитларни яратишдаги интилишлари борасида мактаб ёки қўшимча дарслар танловига ўта масъулият билан ёндашадилар.
INVENTO The Uzbek International School 6 ёшдан болалар учун халқаро бакалавриат таълим дастури бўйича 1-синфга қабул бошланганини эълон қилади.

Халқаро дастур асосида таълим олиш
INVENTO UIS мактабининг таълим дастури IB ташкилоти томонидан дунёдаги халқаро мактаблар учун ишлаб чиқилган режасига қатъий асосланган ҳолда йўлга қўйилган.
Мазкур таълимнинг ғояси болаларни кўп маданиятли муҳитда ривожлантириш, замонавий жамият талаб этаётган билимларни ўргатиш ва албатта уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва жисмоний тараққий этишларига кўмаклашишдан иборат.
IB талабасини тасвирлаганда («IB Learner Profile») фикри теран ва муомалали, ўз мулоҳазаларини аниқ ва лўнда ифодалашга қодир, маданиятли ва баркамол ривожланган шахсни қайд этиш мумкин. Ушбу хислатларни ривожлантириш учун 6 та кросс-дисциплинар мавзулар белгиланган бўлиб, улар бошланғич мактаб дарс режасидаги барча фанларни қамраб олади:
- Биз киммиз?
- Биз вақт ва фазода қаердамиз?
- Қандай қилиб ўзимизни ифода этамиз?
- Қандай қилиб ўзлигимизни ташкил этамиз?
- Атроф-муҳит қандай тузилишга эга?
- Ер сайёраси – бизнинг умумий уйимиз.

INVENTO мактабида ушбу мавзуларни ўрганиш жараёнида болалар она тили ҳамда хорижий тиллар, ижтимоий ва аниқ фанлар, математика, астрономия ва мантиқ каби соҳаларни ўрганадилар. Шу билан бирга ижодкорликни ривожлантириш учун махсус жиҳозланган хоналарда болалар санъат сирларини ўрганадилар, театр соҳасидаги маҳоратларини оширадилар ҳамда турли спорт турлари билан шуғулланадилар.
Олинган билимларни янада мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш учун қўшимча дарслар, ривожлантирувчи ўйинлар, махсус товушлар ижроси остидаги соғлом уйқу ва беш маҳал фойдали овқатланиш тартиби кўзда тутилган.

Хавфсиз таълим олиш муҳити
INVENTO UIS мактабида таълим жараёни мутлақо хавфсиз шароитда олиб борилади. Мактаб ҳудуди узлуксиз қўриқланади ва видеокузатув назорати остида. Кампус бўйлаб SOLT тезкор хабар бериш тизими ўрнатилган бўлиб, кутилмаган ҳолатлар юз берганда болалар ёки тарбиячи хавфсизлик хизмати ҳамда тиббий ходимларга сигнал юборишлари мумкин.
Brightwheel хизмати ёрдамида таълим жараёнининг янада хавфсизлиги ва шу билан бирга унинг шаффофлиги таъминланади. Ўқувчининг шахсий профилида овқатланиш ва жисмоний машғулотлар борасидаги тақиқлари билан бир қаторда, унинг дарсларга қатнашиш натижалари ҳам қайд этиб борилади. Ушбу тизим ёрдамида ота-оналар исталган жойдан фарзандларининг таълим олишларини кузатиб боришлари мумкин.
INVENTO UIS халқаро мактабида ҳар лаҳза билим олиш имкониятини беради.
Биринчи синфга рўйхатдан ўтиш ёки батафсил маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +99871-210-99-99
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А уй, Tashkent City ХИМ
Сайт: invento.uz
Telegram: t.me/Inventouz
Instagram: @Inventouz
Facebook: fb.com/Inventouz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:59 / 01.10.2020
INVENTO устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод этади
11:00 / 22.09.2020
INVENTO UIS баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган таълим таклиф этади
15:00 / 28.08.2020
INVENTO 1-синфга ўқувчиларни қабул қилишни бошлади
11:00 / 07.08.2020