16:18 / 13.10.2020
5308

Германиялик рассом узунлиги 192 метрли асари билан рекорд ўрнатмоқчи

Бирлашган дунё картинаси ҳар бири 100га 70 сантиметр бўлган 192та қисмдан иборат – уларнинг сони лойиҳа бошланган вақтда БМТга аъзо бўлган давлатлар сонига тенг. У асарини 2001 йилда бошлаган.

Фото: DW

Германиянинг Лойна шаҳрида яшовчи 64 ёшли ҳаваскор рассом Петер Гере ўзининг айтиши бўйича мойбўёқда чизилган дунёдаги энг узун картинаси устидаги ишларини якунига етказди. Асар "The World Union Vision" деб аталади.

Dpa агентлигининг хабар беришича, у шу ҳафтада Аргентинага бағишланган қисмни якунлаб, имзосини қўйган.  

 Бирлашган дунё картинаси ҳар бири 100га 70 сантиметр бўлган 192та қисмдан иборат – уларнинг сони лойиҳа бошланган вақтда БМТга аъзо бўлган давлатлар сонига тенг. У асарини 2001 йилда бошлаган. Ҳар бир мамлакатнинг суратини танишлари ва яқинларининг турли мамлакатларда тушган фотосуратлари асосида чизган.

 Петер Гере кимё саноатида ишлайди. У БМТга аъзо давлатлар портретлари акс этган мазкур асарини дунёдаги ушбу йўналишда чизилган энг узун картина деб атамоқда. Яқин кунларда у Гиннесснинг рекордлар китобига кириш учун ариза бермоқчи.

Top