Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиялик рассом узунлиги 192 метрли асари билан рекорд ўрнатмоқчи
Бирлашган дунё картинаси ҳар бири 100га 70 сантиметр бўлган 192та қисмдан иборат – уларнинг сони лойиҳа бошланган вақтда БМТга аъзо бўлган давлатлар сонига тенг. У асарини 2001 йилда бошлаган.
Германиянинг Лойна шаҳрида яшовчи 64 ёшли ҳаваскор рассом Петер Гере ўзининг айтиши бўйича мойбўёқда чизилган дунёдаги энг узун картинаси устидаги ишларини якунига етказди. Асар "The World Union Vision" деб аталади.
Dpa агентлигининг хабар беришича, у шу ҳафтада Аргентинага бағишланган қисмни якунлаб, имзосини қўйган.
Бирлашган дунё картинаси ҳар бири 100га 70 сантиметр бўлган 192та қисмдан иборат – уларнинг сони лойиҳа бошланган вақтда БМТга аъзо бўлган давлатлар сонига тенг. У асарини 2001 йилда бошлаган. Ҳар бир мамлакатнинг суратини танишлари ва яқинларининг турли мамлакатларда тушган фотосуратлари асосида чизган.

Петер Гере кимё саноатида ишлайди. У БМТга аъзо давлатлар портретлари акс этган мазкур асарини дунёдаги ушбу йўналишда чизилган энг узун картина деб атамоқда. Яқин кунларда у Гиннесснинг рекордлар китобига кириш учун ариза бермоқчи.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026