19:17 / 14.10.2020
14633

Алиев Қорабоғда Арманистонга тегишли С-300 тизимлари йўқ қилинганини айтди

 Алиевнинг сўзларига кўра, 200дан ортиқ танк, иккита С-300 тизими йўқ қилинган.

Фото: militaryarms.ru

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакат қуролли кучлари Тоғли Қорабоғдаги жанглар давомида Арманистонга тегишли иккита С-300 тизимини йўқ қилганлигини айтди.

 Унинг сўзларига кўра, "Арманистон қуролли кучлари оғир йўқотишга учраган".

 "200дан ортиқ танк, иккита С-300 тизими йўқ қилинди, 33 танк ўлжа сифатида олинди", - деди Алиев.

Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Ушбу ҳудуд борасида 30 йилдан буён баҳслашаётган Арманистон ва Озарбойжон тўқнашувлар бошланишида бир-бирини айбламоқда.

 Орадан икки ҳафта ўтгач, 9 октябрь куни икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Москвада музокара ўтказди.

 10 октябрь куни сулҳ тузилганлиги эълон қилинди, аммо томонлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблаб келмоқда.

Мавзу
Қорабоғ уруши
12 июль куни Озарбойжон шимоли-ғарбидаги Товуз вилояти ҳудудида икки давлат қўшинлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Барчаси
Top