Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда
15 октябрдан бошлаб Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан ташкил этилаётган автобуслар эртага соат 9:00да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Соат 10:00да эса Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Автобуслар Бекобод шаҳри орқали қатнайди.
Вазирлик хабарида Ангрендан Самарқандгача йўл ҳақи 50 минг сўм этиб белгилангани маълум қилинган. Олмалиқдан Самарқандгача эса 45 минг сўм тўлаш керак бўлади. Чипталарни Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанциялари кассаларидан сотиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
19:09 / 16.02.2026
Тошкентда бир ойда автобусда чиптасиз юрган 11,5 минг йўловчи жаримага тортилди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
17:45 / 30.01.2026