Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида автобус пиёдани уриб юбориб, жабрланувчи шифохонага олиб кетилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
2026 йил 2 апрел куни соат 12:41ларда «Ман» русумли автобус Шота Руставели кўчасида автобуслар учун ажратилган махсус йўлак бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Маълум қилинишича, пиёда тартибга солинган ўтиш жойидан ташқари, светофорнинг қизил чироғида йўлни кесиб ўтаётган вақтда автобус уни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида 2013 йилда туғилган пиёда тан жароҳати олиб, тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, унга бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган.
Ҳайдовчи томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тез ёрдам чақирилган. Ҳозирда пиёда шифокорлар назоратида.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
19:59 / 15.03.2026