21:54 / 16.10.2020
3319

Apple'нинг куз фаслидаги учинчи тақдимоти муддати маълум бўлди

 Блогер Жон Проссернинг билдиришича, компания Apple Silicon процессорларида ишлайдиган компьютерлари тақдимоти учун 17 ноябрда алоҳида тадбир ўтказишни режалаштирган.  

Фото: Getty Images

Apple ўзи ишлаб чиқарган процессорлар ўрнатилган компьютерларини ноябрда тақдим этади. Бу ҳақда блогер Жон Проссер Twitter саҳифасида маълум қилди.

Унинг билдиришича, компания Apple Silicon процессорларида ишлайдиган компьютерлари тақдимоти учун алоҳида тадбир ўтказишни режалаштирган. Блогер компьютерлар тақдимоти 17 ноябрда ўтказилишини айтмоқда.

«Apple бу ҳақда 10 ноябрь куни расман эълон қилади», — деб ёзади Проссер.

Компания ушбу кузда иккита тадбир ўтказишга улгурди. 15 сентябрда янги Apple Watch, iPad ва iPad Air тақдимоти бўлиб ўтди. 13 октябрь кунги тадбирда iPhone 12, MagSafe қувватлагичи ва HomePod mini овоз кучайтиргичи намойиш этилди.

Top