Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунларида ҳаво иссиқ бўлади
Бугун ва дам олиш кунлари хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳавонинг кириши давом этади, Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 8-10 даража илиқ атрофида, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-5 даражага юқоридир.
Ўзбекистонда октябрь ўртасининг об-ҳавоси ҳар хил бўлади, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, 2012, 2016 ва 2018 йилларда кечаси ҳаво ҳарорати анча пасайган, кундузи эса термометр устунчаси 6-8 даража илиқдан кўтарилмаган.
2008, 2010, 2011, 2017 йилларда октябрь ўртасида энг иссиқ об-ҳаво кузатилган – кундузи ҳарорат 28-30 даражага кўтарилган. Октябрнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекорди 32-34 даража иссиқни ташкил этади.