Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Қозоғистон космик соҳада ҳамкорлик шартномасини имзолади
Туркия космик агентлиги (ТУА) чоршанба куни Қозоғистон миллий космик агентлиги «Казкосмос» билан космик соҳада икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолади. ТУА президенти Сердар Йилдирим ва Қозоғистоннинг рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин ўртасидаги учрашувда икки мамлакатнинг космик саноатини ривожлантириш ва бу борадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
«Ушбу битим икки мамлакат аэрокосмик муассасалари ва компаниялари ўртасида амалий ҳамкорлик қилишга имкон беради», деган Сердар Йилдирим имзолаш маросими пайтида.
Шунингдек, Йилдирим ва ТУА делегацияси Қизилўрда вилоятидаги «Байконур» космодромига ҳам ташриф буюриб, Союз МС-17 космик кемасининг учишини кузатган.
Расмий учрашувлардан сўнг журналистлар билан суҳбатда бўлган Сердар Йилдирим, Туркия ва Қозоғистон ўртасида муҳим ҳамкорлик салоҳиятини кўрганликларини айтди. Унинг таъкидлашича, икки томонлама келишувлар ҳамкорлик соҳаларини яхшироқ баҳолаш имкониятини беради.
«Туркияда сунъий йўлдош ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжуд. Бу ерда ҳам (Қозоғистон) маълум бир даражадаги қобилият ва имкониятлар мавжуд. Агар уларни бирлаштирсак, дунё билан яхшироқ рақобатлаша оламиз», деган Сердар Йилдирим.
Келишувга мувофиқ, келгуси ой ҳар икки томон мутахассислари иштирокида техник қўмита тузилиб, қўшма лойиҳаларни баҳолаш амалга оширилади.
Шунингдек, ТУА президенти турк компанияси Қозоғистоннинг сунъий йўлдош алоқа тизимлари учун таклиф киритганини ва тендер шу ой ичида якунланиши мумкинлигини қўшимча қилган.
«Агар турк фирмаси тендерда ғолиб чиқса, биз Қозоғистоннинг сунъий йўлдошини ишлаб чиқариш имкониятига эгамиз», деган у.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026