Жамият | 19:19 / 18.10.2020
5883
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қора «Ласетти»даги қорадорилар фош бўлди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тадбир давомида, Тошкентдаги автотураргоҳлардан бирига қора рангли «Ласетти»да келган фуқаро Т.Ф. шартли харидорга «Регопен» номли психотроп дори воситасининг ҳар бир донасини 35 000 сўмдан сотаётган вақтида қўлга олинди.

Фуқаро Т.Ф.нинг эгнидаги кийимлари чўнтаклари ва унинг ҳамёни кўздан кечирилганида, ҳамёнида 0,25 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Унинг автомобили кўздан кечирилганида, салон ва юкхонада яна 26 дона «Регопен» таблеткаси, 8та идишда «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дамасга яширилган сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Фарғона» чегара божхона пости ходимлари томонидан мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро У.С. ўзи бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 37,3 миллион сўмлик 4 дона тиббий техника ва 707 дона тиббий буюмлар борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид