Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AKFA қурилиш соҳаси бўйича ечимларнинг янги дунёсини очади
AKFA компаниялар гуруҳи AKFA Build янги йўналишини тақдим этди.
9-10 октябрь кунлари Тошкентда, собиқ ТАПОиЧ заводи ҳудудида AKFA компаниялар гуруҳининг янги йўналиши – AKFA Build'нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир юқори технологияли ва арзон нархлардаги яхлит қурилиш ечимларини тақдим этишга қаратилган эди. Тадбирда қурилиш соҳаси мутахассислари, хорижий ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тақдимот давомида AKFA компаниялар гуруҳи бош директорининг ўринбосари Камран Ғуломов компания тарихи, йўналишни ривожлантириш мақсадлари ва режалари тўғрисида сўз юритди ва металл конструкциялар, модулли уйлар, кўп қаватли автоматик автотураргоҳлар каби янги маҳсулотлар, шунингдек, агросаноат соҳаларига оид ечимларни эълон қилди.
Модулли уйлар нима?

Модулли уйлар – бу фабрикада ишлаб чиқариладиган ва тугалланган шаклда йиғиш жойига етказиб бериладиган алоҳида бўлимлардан иборат йиғма иншоотлар. Аслида, модулли уйни йиғиш жараёни конструкторни йиғишга ўхшайди. Модулли уйларнинг асосини юпқа деворли енгил пўлат конструкцияси (ЛСТК) ташкил этади.

Тузилишнинг енгиллиги туфайли қиммат оғир пойдевор талаб қилинмайди, қурилиш қиймати ғиштли уйларга нисбатан 40 фоизга камаяди. Бундан ташқари, агар зарурият туғилса, модулли уйларни осонгина ўзгартириш ва яшаш майдонини кенгайтириш мумкин.
Автотураргоҳ етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш

Тақдимотда таъкидланишича, мамлакатда автоуловлар сонининг кўпайиши муносабати билан тўхташ жойи масаласи долзарб бўлиб турибди. AKFA Build кўп қаватли автоматлаштирилган пазл (puzzle) типидаги автотураргоҳларини қуриш орқали ушбу муаммони ҳал қилишнинг идеал ечимини таклиф этади. AKFA Build томонидан ишлаб чиқарилган автоматлаштирилган автотураргоҳлар мегаполисларда айни дамда долзарб бўлиб турган автомобилларга мўлжалланган тўхташ жойларини тежашга имкон беради. Ноёб технология туфайли сиз тўхташ жойини 4 баробар тежашингиз мумкин.
Тақдимотнинг иккинчи қисмида тадбир меҳмонларига: газбетон, ПИР ва базальт ватаси билан тўлдирилган сэндвич панеллар ҳамда ёнмайдиган композит панеллар каби маҳсулотлар тақдим этилди.

Ҳар бир дизайнер ва меъмор лойиҳанинг дизайни ва ташқи кўринишига алоҳида эътибор беради. AKFA Build бу борада ўзининг якуний материаллари, жумладан, металл ва металл бўлмаган фасад тизимлари, HPL панеллари ва табиий гранит каби маҳсулотларини таклиф этади. Ушбу замонавий материаллардан фойдаланиш энг ноодатий лойиҳаларга ноёб услуб ва замонавий кўриниш беришга ёрдам беради.

Тақдимот қисми сўнгида меҳмонлар AKFA Build компаниясининг маҳсулотлари ва тайёр ечимлари билан батафсил танишишлари мумкин бўлган очиқ осмон остидаги экспозицияга таклиф қилинди. Унда сэндвич панеллардан фойдаланилган бир қатор модулли уйлар, автоматик кўп қаватли автотураргоҳлар, иссиқхоналар, металл конструкциялар ва ишлаб чиқариш объектлари намойиш этилди.

AKFA Build йўналиши ва маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумотни компаниянинг расмий веб-сайтида ва ягона алоқа марказида: +99871 2030000 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлиш орқали сиз компания янгиликлари ва янги маҳсулотларидан доимий хабардор бўлиб борасиз.
Facebook: fb.com/akfabuild
Instagram: @akfabuild
AKFA Build – қулайлик учун технологиялар!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 27.06.2023
Марказий Осиёда таълимнинг янги даври: AKFA университети Central Asian University (CAU)га ўзгартирилди
16:50 / 16.06.2023
AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам
20:00 / 21.04.2021
AKFA Университети Times Higher Education Impact Ranking рейтингига кирди
12:00 / 11.03.2021