Жамият | 16:26 / 19.10.2020
9870
1 дақиқада ўқилади

Гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади – ХТВ

Барча мактаблар очилса ҳам, истаганлар онлайн ўқишда давом этиши мумкин бўлади, деб маълум қилди Халқ таълими вазирлиги.

Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом эттирса бўладими, дея берилган саволга жавоб қайтарилди.

«Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади.

Яъни фарзанди саломатлигидан хавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналарнинг фазандлари масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин.

Бугунги кунда республикамиздаги 10 минг 8та мактабдан 9 минг 990таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 млн нафари, яъни 72 фоизи анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28 фоизи онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн-мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради», деди вазирлик вакили АОКАда ўтказилган брифингда.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид