Ноқонуний ов уюштирган туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими аниқланди
16 октябрь куни ҳарбий қисм чегарачилари билан ўтказилган экологик назорат тадбири давомида 8 нафар фуқаро ноқонуний ов қилиш мақсадида юрганлиги аниқланди.
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабарига кўра, Хоразм вилоятининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош Тупроққалъа туманининг чегараолди ҳудудида тунги соат 02.00 ларда, чегараолди ҳудудларида бўлиш режимини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, бир дона ёввойи ҳайвонни отиб ўлдирган 8 нафар фуқаро аниқланган.
Kun.uz манбасига кўра, овчиларнинг бири туман ҳокими ўринбосари, бошқаси туман ИИБ масъул ходими бўлган.
«Ҳуқуқбузарлардан 6та ов қуроли, 105та ўқдори ва 4та қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этилади», — дейилади Экология қўмитаси хабарида.
Тупроққалъа тумани ҳокимияти ёхуд туман ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмаган.
Kun.uz’га маълум бўлишича, ноқонуний ов уюштирган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди

12:17 / 27.02.2025
Ўзбекистонда 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади

07:35 / 09.01.2025
2028 йил 1 январгача ов қилишга мораторий жорий этилиши мумкин

08:16 / 25.12.2024