Ўзбекистон | 22:02 / 20.10.2020
3752
1 дақиқада ўқилади

Масс-медиа фонди нотиқлик маҳорати бўйича тренинг ташкил этди

Машғулотлар давомида жамоат олдида нутқ сўзлашга тайёргарлик кўриш, нутқ техникаси, новербал коммуникация, психологик усуллар ва бошқа шу соҳага оид мавзулар ўрганилади.

Фото: Масс-медиа фонди

Масс-медиа фонди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори офиси билан ҳамкорликда 19 октябрдан 22 октябргача давом этадиган нотиқлик маҳорати бўйича тренинг ташкил этди.

Машғулотлар давомида жамоат олдида нутқ сўзлашга тайёргарлик кўриш, нутқ техникаси, новербал коммуникация, психологик усуллар ва бошқа шу соҳага оид мавзулар ўрганилади.

Машғулотларни «Нотиқлик маҳорати мактаби» курсининг раҳбари, оммавий чиқишлар бўйича маслаҳатчи Элшод Ҳафизов олиб боради.

Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди янги таълим лойиҳасини бошлагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид