Ахборот кодексининг асосий вазифалари нимадан иборат бўлиши лозимлиги очиқланди
14 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда масс-медиани ривожлантириш долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: Миллий масс-медиа фонди
Давра суҳбати Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан биргаликда Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва АҚШ давлат департаменти гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқ бюроси кўмагида ташкил этилди.
Тадбирда Масс-медиа фонди директори Нозима Давлетова, "Минтақавий мулоқот" ХНТ раҳбари Мьюша Север, АОКА директори Асад Хўжаев, Сенат ва Қонунчилик палатаси, Олий суд, манфаатдор халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, тегишли давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида масс-медиа фаолияти кенг кўламли масалалари – мазмунли контентдан тортиб Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги имижини яхшилаш стратегиясигача бўлган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
ОАВда гендер масалаларини ёритишга ҳамда ушбу мавзудаги материаллар аёллар ҳуқуқ ва қадр-қимматини бузмаслиги, аксинча уларнинг жамият ва глобал жараёнлар шаклланишидаги ўрнини очиб бериши учун нима қилиш кераклигига катта эътибор қаратилди.
Суд ва суд органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Мутахассислар мамлакатда ушбу соҳа бугунги ҳолати ва истиқболларини баҳолаб, хорижий тажриба муваффақиятли намуналаридан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда қайси жиҳатларни мослаштириш ва амалга ошириш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилди.
Миллий ахборот қонунчилигини такомиллаштириш ва унификациялаш ҳамда Ахборот кодексини ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида масала сифатида кўриб чиқилди.
Ахборот соҳасини тартибга солишга қаратилган амалдаги қонунларни унификациялашга мўлжалланган Ахборот кодекси асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
- маълумотларни ҳимоя қилиш;
- шахс ахборот хавфсизлигини таъминлаш (инсон ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондириш ва унинг ахборот муҳитида хавфсиз иштирок этиши);
- давлат ахборот хавфсизлигини таъминлаш (ахборот соҳасида ҳаётий муҳим манфаатларни ҳимоя қилиш) ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент

20:09 / 30.05.2024
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш фондига янги раҳбар тайинланди

11:24 / 20.01.2023
Ахборот кодекси юзасидан таклифлар инобатга олиниб, лойиҳа халқаро ташкилотларга ўрганиш учун юборилади – АОКА

23:14 / 29.12.2022