Ойда 4G тармоғи яратилади
NASA Ойда миноралар ўрнатиш учун Nokia билан шартнома имзолади. Вақт ўтиши билан ойдаги 4G тармоғи 5G'га янгиланади.

Фото: CNN
Американинг НАСА космик агентлиги Финландиянинг Nokia компанияси билан Ойда 4G симсиз алоқа тизимларини жойлаштириш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда CNN.
Қайд этилишича, 2028 йилгача Ойда база қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Nokia компаниясининг шўба корхонаси – Bell Labs томонидан Intuitive Machines муҳандислик компанияси билан биргаликда амалга оширилади.
Bell Labs лойиҳа учун НАСАдан 14,1 миллион доллар олади. Космик агентлик хабарига кўра, 4G тармоғи Ойда радио сигналларидан кўра ишончли алоқаларни таъминлайди. Ердаги каби, Ой 4G тармоғини вақт ўтиши билан 5G даражасига кўтариш режалаштирилган.
Bell Labs кичик миноралар яратишга имкон берадиган технологияни ишлаб чиқаргани ҳақида ҳам хабар берилган. Уларнинг сигнал диапазони анъанавийларга қараганда анча чекланган, аммо кам қувват истеъмол қилади ва космик кемаларда ташиш учун жуда қулай.
НАСА ой базасини 2028 йилгача қуриб тугатмоқчи. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун талаб қилинадиган технологияларни яратиш учун агентлик 370 миллион доллар ажратди. Ушбу маблағ симсиз алоқа, электр энергияси ишлаб чиқариш, робототехника ва шу каби соҳалардаги ечимлар устида ишлайдиган компанияларга ажратилади.
Мавзуга оид

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

01:07 / 03.04.2025
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди

19:06 / 10.03.2025
Ойга яна бир хусусий компания космик аппарати қўнди. Аммо миссия 24 соатга бормай якунланди

18:13 / 02.03.2025