16:16 / 22.10.2020
8399

Алиев Москвага бориш учун таклиф олмаганини билдирди

Аввалроқ Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ихтилофини ҳал қилиш учун Москвага музокаралар ўтказиш учун келишга тайёр эканликларини билдиришганди.

Фото: ТАСС

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Москвада Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашиши мумкинлигини истисно қилмади.

"Учрашув бўлиши мумкин, чунки бундай учрашувлар аввал ҳам бўлган. Агар учрашув ўтказилса, бу кун тартиби мазмунига боғлиқ бўлади. Афсуски, Арманистоннинг ҳозирги ҳукумати билан низони тинчлик йўли орқали ҳал қилиш истиқболлари жуда узоқ", - деди у Япониянинг Nikkei газетасига берган интервьюсида.

 Алиев шу билан бирга, Москвада Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиш учун Путиндан таклиф олмаганини айтди.

Аввалроқ Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ихтилофини ҳал қилиш учун Москвага музокаралар ўтказиш учун келишга тайёр эканликларини билдиришганди.

Мавзу
Қорабоғ уруши
12 июль куни Озарбойжон шимоли-ғарбидаги Товуз вилояти ҳудудида икки давлат қўшинлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Барчаси
Top