Жамият | 16:47 / 23.10.2020
3686
4 дақиқада ўқилади

Шифокор лазер эпиляцияси ҳақидаги «афсоналар» асоссиз эканини исботлади

Инновацион техник ишланмалар, аёллар гўзаллигини сақлашда ёрдам берувчи замонавий ускуналар пайдо бўлиши косметологиянинг тезкор ривожланишига сабаб бўлди.

Косметологик маҳсулот ва ишланмалар тезда оммабоп трендга айланаётганига эътибор беряпсизми? Янги авлод ускуналари косметологик муолажаларни умуман хавфсиз ва самарали кўринишга олиб келаётгани борасида эса шубҳа қолмади.

Шифокор Шаҳноза Йўлдошева лазер эпиляциясини куз-қиш мавсуми муолажаларидан бири деб ҳисоблайди. Нима учун айнан бу мавсумда? Чунки мазкур муолажани айнан қуёш нурлари фаол бўлмаган вақтда ўтказиш лозим.

Лазерли муолажалар тиббиёт ва косметологиянинг кўплаб соҳаларида фаол қўлланиб келиняпти. Лазернинг терига мутлақо зарарсиз экани мутахассислар томонидан XX асрдаёқ исботланган. Бироқ интернет тармоқлари ва одамлар орасида ушбу муолажа борасида исботи мавжуд бўлмаган «афсоналар» ӽали-ҳануз мавжуд. Шифокор Шаҳноза Йўлдошева лазер эпиляцияси борасида кенг тарқалган фикрлар асоссиз эканини айтиб, унинг афзалликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Биринчи афсона: Лазер эпиляцияси – оғриқли муолажа

Тукларни «мум» (воск) билан олиб ташлаш янада оғриқлироқ.

Шифокор Йўлдошева Александрит лазер ускунасидан фойдаланади. Унда терини музлатадиган ускуна жойлаштирилган бўлиб, у муолажа жараёнидаги оғриқли ҳисларни минималлаштиради.

Иккинчи афсона: Лазер эпиляцияси онкологик касалликларга олиб келади

Онкологик касалликларга сабаб бўладиган нурлар бу – ультрабинафша нурларидир. Ёдда тутинг, лазер эпиляцияси аппаратида улар йўқ.

Шифокор Йўлдошева қўллаётган лазер аппарати барча муӽим текширувлардан, сертификатлаш жараёнидан ўтган. Бундан ташқари, лазер технологиялари бугунги кунда энг кўп тадқиқ этилган технологиялардан биридир.

Учинчи афсона: Лазер эпиляциясидан кейин куйган излар ва чандиқлар қолиши мумкин

Лазер мосламасининг ишлаши бемор хавфсизлигини таъминлайдиган махсус сенсор ёрдамида бошқарилади. Шифокорнинг ӽар бир ҳаракати компьютер ёрдамида назорат қилинади. Юзага келиши мумкин бўлган хавф асоссиз. Мутлақо хотиржам бўлиш ва ишонч ҳосил қилиш учун эса мутахассиснинг дипломини текшириш лозим.

Тўртинчи афсона: Туклар ўсиши бутунлай тўхтамайди

Оралиғи 1-2 ой бўлган бир неча курс муолажалардан сўнг одатда тукларнинг 15-20 фоизи қолиши мумкин.

Бу туклар одатда майин, кўринмас туклар. Юз фоизлик натижа учун эса муолажани йилда бир марта, туклар мутлақо йўқолиб кетгунча такрорлаш кифоя.

Бешинчи афсона: Мум ва «шугаринг» ёрдамидаги депиляция муолажаси лазер эпиляциясига қараганда арзонроқ

Шаҳноза Йўлдошева

Депиляцияни бир йилда неча марта амалга оширасиз? Туклар илдизини йўқотмайдиган муолажаларни ҳар йили бир неча марта такрорлайсиз. Лазер эпиляцияси сеансини эса курс якунлангач, бир йилда бир марта ўтиш кифоя.

Сизда лазер аппаратининг ишлаш жараёни, муолажа натижаси борасида кўплаб саволлар пайдо бўлиши мумкин. Бу муҳим.

Бироқ эпиляцияни амалга оширувчи мутахассис шифокор маҳорати ва тажрибаси унданда муҳимроқ эканини унутманг.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид