01:12 / 24.10.2020
8478

Греция ва Туркия ҳарбий денгиз машғулотларини бекор қилди

Фото: AFP

Греция ва Туркия ўзаро кескинликни камайтириш мақсадида келаси ҳафта Ўрта ер денгизи шарқида ўтказилиши керак бўлган ҳарбий машғулотларини бекор қилди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. 

“Мен Греция ва Туркия келаси ҳафтага режалаштирилган ҳарбий машғулотларини бекор қилишга қарор қилганини тасдиқлашим мумкин. Мен бу қарорни ижобий қаршилайман”, деб айтган Столтенберг.

НАТО раҳбари икки давлатга намойиш қилган ёндашуви учун миннатдорлик билдирган.

“Бу кўнгилсизликлар юз бериши хавфини камайтиришга ёрдам беради ва Германиянинг икки давлат ўртасидаги ҳудудий баҳсларни ҳал қилиш бўйича амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин”, деб қўшимча қилган Столтенберг.

Аввалроқ Туркиянинг Oruc Reis тадқиқот кемаси Ўрта ер денгизидаги баҳсли ҳудудларда сейсмик ишларни бошлаганди. Кейинроқ Греция фрегати турк кемасини баҳсли ҳудудлардан сиқиб чиқарган. Турк кемаси Греция ўзининг континентал шельфи деб ҳисобловчи ҳудудда тадқиқот ишлари олиб борган.

Top