Иқтисодиёт | 12:07 / 26.10.2020
20980
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 27 октябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,88 сўмга тушган ва бир доллар 10359,88 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 132,15 сўмга ошиб, 12285,78 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 2,92 сўмга кўтарилган ва 1 рубль 136,11 сўмни ташкил этган.

Қайд этиш керакки, доллар курси сўнгги бир неча ой ичида илк марта пасайиши кузатилмоқда.

Доллар курси сўнгги парта 27 июлда пасайиб, 10 207,69 сўмни ташкил қилганди.

Мавзуга оид