20:59 / 29.10.2020
2456

Airbus’нинг 2020 йилдаги зарари 2,7 миллиард долларга етди 

Фото: Regis Duvignau / Reuters

Airbus Group гуруҳи 2020 йилнинг 3-чораги ва илк 9 ойи бўйича молиявий ҳисоботини тақдим этди. Компания харажатларни қисқартиришига қарамай, чоракни 767 млн долларлик зарар билан якунлаган. Умуман олганда, компаниянинг йил бошидан бери кўрган зарари 2,7 млрд долларга етган.    

Компанияда таъкидланишича, коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмаётгани сабабли яқин келажакка бирор прогноз бериш қийин бўлмоқда. Бироқ шунга қарамай, компания вазият барқарорлашаётганини айтмоқда.          

Airbus 3-чоракда мижозларга 145 та, йил бошидан бери эса 341 та самолёт етказиб берган. Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, компания 2019 йил 1-чорагининг ўзида буюртмачиларга 571 та лайнер етказиб берганди.  

Аввалроқ Airbus’нинг бош рақобатчиси – Boeing компанияси ҳам ўз ҳисоботини тақдим этганди. Унга кўра, АҚШ авиасозлик компанияси 3-чоракда 466 млн доллар зарар кўрган. Компания 3-чоракда бутун дунёда бор-йўғи 13 та самолётга буюртма олган.   

Top