Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus компанияси A320 самолётларини оммавий равишда чақириб олади
Компания самолётларнинг дастурий таъминотида муаммони аниқлади, энди у янгиланиши керак.
Airbus корпорацияси дастурий таъминотни ўзгартириш учун А320 оиласининг «кўп сонли» самолётларини қайтариб олишини эълон қилди, деб хабар берди Reuters.
Reuters хабарига кўра, бу дунёдаги самолётлар паркининг ярмига таъсир қилади ва уларнинг парвозини тўхтатиб қўяди. Оқибатда кўплаб мамлакатларда рейслар бекор қилиниши ёки кечикиши мумкин.
Airbus корпорациясининг таъкидлашича, яқинда А320 оиласига мансуб самолёт билан содир бўлган ҳодиса шуни кўрсатдики, кучли қуёш нури парвозларни бошқариш тизимларининг ишлаши учун муҳим бўлган маълумотларга зарар етказиши мумкин.
Гап Мексикадан Қўшма Штатларга учиб кетаётганда баландлигини кескин тарзда йўқотган JetBlue самолёти ҳақида кетмоқда.
Таъкидланишича, дастурий таъминотни янгилаш ҳар бир самолёт учун 2 соат вақтни олади.
Бу Airbus компаниясининг 55 йиллик тарихидаги самолётларни энг йирик оммавий чақириб олиш ҳолатидир. Айни пайтда А320 оиласига мансуб 11 мингдан ортиқ самолёт мавжуд.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
22:46 / 29.12.2025