Жамият | 11:57 / 29.10.2020
1991
3 дақиқада ўқилади

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига қабул давом этмоқда

Фото: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт асосида кундузги ва сиртқи таълим шаклларига қабул давом этаётганини маълум қилади:

·       «Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration – MBA)». Ўқиш муддати 2 йил.

·       «Лойиҳа бошқаруви (Project Management)». Ўқиш муддати 1 йил.

Магистратурага кириш истагини билдирган номзодлар веб-сайт орқали Олий мактаб директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

– давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати;

– олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

– 4х6 ўлчамдаги рангли фотосурат;

– 086-у шаклидаги тиббий маълумотнома;

– паспорт (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади);

– инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Магистратурага кириш имтиҳонларидан (суҳбат ва тестдан) муваффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини Олий мактабга тақдим этади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: олий маълумотга ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга, 45 ёшгача (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) бўлган номзодлар суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.

Магистратурага кириш учун ҳужжат топшириш 2020 йил 6 ноябргача давом этади

Қабул комиссиясининг иш жадвали: душанба – жума кунлари, соат 9:00дан 18:00гача.

Ўқишга ҳужжат топшириш фақат электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти орқали куннинг 24 соати давомида, қулай бўлган вақтда топшириш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумот: https://rgsbm.uz/uz/menu/priem-20202021

Телефонлар:

+99871 2390313

+99871 2390303

+99871 2390305

+99871 2390310

Веб-сайт: https://rgsbm.uz

Телеграм: t.me/rgsbm_uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид