Ўзбекистон | 12:38 / 17.11.2018
14872
2 дақиқада ўқилади

Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори ўзгарди

Фото: cgc.uz

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети декан муовини Рустам Абдураупов Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг  Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактабига раҳбар бўлди.

Фото: cgc.uz

Рустам Абдураупов 1985 йил июль ойида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ва 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаганидан сўнг ўзининг илмий – тадқиқот фаолиятини Денвер университети (АҚШ) ва Вагенинген университетида (Нидерландия) давом эттирган.

Янги директор раҳбарлигида олий мактаб жамоаси РББОМга юклатилган вазифаларни бажаришни ният қилган. Халқаро тажрибани фаол жорий этиш, етакчи фан-таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, double degree (қўшалоқ диплом) магистратура дастурларини аккредитация қилиш бўйича режалар қисқа муддатда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг жорий йил 6 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг номи Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилди

Мавзуга оид