Ўзбекистон | 09:37 / 29.10.2020
12492
1 дақиқада ўқилади

Республикадаги шифохоналар ва улардаги ўринлар сони тўғрисида маълумот берилди

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига республика миқёсида фаолият юритаётган шифохоналар сони 1205тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, нодавлат шифохоналар сони 575тани (жамига нисбатан 47,7 фоиз) ташкил этди. 2018 йилга нисбатан шифохоналар сони 40тага (ўтган йилга нисбатан 3,4 фоиз) кўпайган.

Шифохоналардаги ўринлар сони 153,4 мингтани ташкил этиб, шундан нодавлат шифохоналардаги ўринлар сони 18,7 мингтани (жамига нисбатан 12,2 фоиз) ташкил этади.

Аҳолининг шифохона ўринлари билан таъминланганлиги бўйича таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳар 10 000 аҳолига нисбатан шифохона ўринлари сони 45,2тани ташкил этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид