Жаҳон | 21:29 / 29.10.2020
3280
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда коронавирусни бир дақиқада аниқловчи қурилма ишлаб чиқилди

Сингапурнинг Breathonix компанияси мутахассислари коронавирусни бир дақиқада аниқловчи тест қурилмасини тақдим этишди.  

Фото: malaysia.news

Таъкидланишича, қурилма респиратор трубка кўринишида бўлиб, организмда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун унга пуфлаш керак. 

Қурилманинг 180 кўнгилли иштирокидаги синовлари у коронавирусни 90 фоиздан юқорироқ аниқлик билан аниқлашини кўрсатган. Шу билан бирга у кенг қўлланувчи ПЦР-тестлардан 70 фоиз арзонроқ туради. 

Тестер ишлаб чиқарувчилари 2021 йил бошида масъул идоралардан ўз ихтироларига рухсат олишга умид қилишмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид