Саккиз киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. Оролда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Эгей денгизи шарқида юз берган зилзила натижасида Грециянинг Самос оролида икки киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, икки ўсмир девор қулаши оқибатида ҳалок бўлган.
Яна 8 киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, оролда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
30 октябрь куни Туркиянинг Измир шаҳридаги Борнова ва Байракли туманларида зилзила натижасида 6та уй вайрон бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.