Жаҳон | 22:42 / 30.10.2020
5218
1 дақиқада ўқилади

Грециянинг Самос оролида зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Саккиз киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. Оролда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Фото: AFP

Эгей денгизи шарқида юз берган зилзила натижасида Грециянинг Самос оролида икки киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, икки ўсмир девор қулаши оқибатида ҳалок бўлган.

Яна 8 киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, оролда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

30 октябрь куни Туркиянинг Измир шаҳридаги Борнова ва Байракли туманларида зилзила натижасида 6та уй вайрон бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид