Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари сони маълум қилинди
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика бўйича жами шифокорлар сони 91,9 минг нафарни ташкил этди.
Фото: Shutterstock
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, шундан аёл шифокорлар сони 44,3 минг нафар (жами шифокорларга нисбатан 47,7 фоиз)ни ташкил қилган.
Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан шифокорлар сони 27,1 нафарга тенг бўлгани айтилмоқда.
Ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 365,6 минг нафарни ташкил этиб, шундан 333,4 минг нафари аёллар (жами ўрта тиббиёт ходимларига нисбатан 91,2 фоиз).
Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 107,8 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
22:25 / 31.03.2026