Андижон вилоят ҳокими қабулига 750дан зиёд мурожаатчи келди
Ҳар ойнинг сўнгги шанбасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўз туманидаги ҳокимлик ва давлат идораларида мурожаати ортидан ечимини топа олмаган фуқароларни қабул қилади. Шу куни вилоятнинг барча юқори ташкилотлари масъуллари томонидан ҳам турли муаммолар билан келган аҳоли арзлари тингланди.
31 октябрь куни Андижон шаҳридаги А.Навоий маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган қабул давомида яшаш учун уй-жой, ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви муаммолари, ногиронлик аравачалари, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 760дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, қабул давомида жами 769та мурожаатларнинг 65 фоизи ижобий ҳал қилинган.
Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
19:16 / 03.08.2024
3 кунлик дабдаба ва камситилган журналистлар. Андижондаги фестивалга қанча сарфланди?
08:34 / 16.05.2024