11:37 / 02.11.2020
15376

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 3 ноябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 6,98 сўмга ошган ва бир доллар 10366,86 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 211,50 сўмга пасайиб, 12074,28 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 5,74 сўмга тушган ва 1 рубль 130,37 сўмни ташкил этган.

Ўтган ҳафтада доллар курси бир неча ой давомида узлуксиз ўсишдан кейин илк марта пасайганди.

Top