Ўзбекистон | 08:58 / 03.11.2020
9454
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилади

2020 йилнинг 2 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Парламент сайтида хабар қилинишича, йиғилишда ялпи мажлисга киритилиши режалаштирилаётган қонун лойиҳалари, қонун ташаббускорлари ва ишчи гуруҳлари аъзолари ҳамда депутатлар иштирокида муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳақида батафсил тўхталиб, геология-қидирув ишлаб чиқаришни ривожлантириш, минерал хомашё базасини яратиш ва кенгайтириш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинда ўзлаштиришга топшириш, геология қидирув ишларида экологик тоза, илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Кун тартибидаги барча масалалар бир овоздан маъқулланди ва фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Мавзуга оид