Ўзбекистон | 15:18 / 03.11.2020
6136
1 дақиқада ўқилади
Самарқанд ва Жиззахда қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 ноябрь кунги 682-сон қарори билан қурилиш соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди.
Маълум қилинишича, Лазиз Зоҳидович Ҳамидов Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Баҳром Аминович Назаров ушбу лавозимидан озод қилинди. У 2018 йил майидан буён шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Маҳмуд Пардабоевич Турсунов Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.
Шу муносабат билан 2018 йил августидан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Эргаш Нурмурзаевич Қўлдошев лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
16:31 / 04.11.2024