Ўзбекистон | 23:54 / 05.11.2020
7650
1 дақиқада ўқилади

Беларусда NEXTA Telegram-канали муаллифлари қидирувга берилди

Беларусда NEXTA Telegram-канали асосчилари деб ҳисобланаётган Степан Путило ва Роман Протасевич қидирувга берилди. Улар Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича гумонланмоқда.

Степан Путило (ўнгда) Россияда ҳам қидирувга берилган.

Беларус Тергов қўмитаси маълумотига кўра, улар «Оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш», «Жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган гуруҳ ҳаракатларини ташкил этиш» ва «Касбий мансублиги асосида ижтимоий адоватни қўзғатишга қаратилган қасддан қилинган хатти-ҳаракатлар» моддалари асосида гумонланмоқда.

NEXTA – Беларусда оппозицион руҳда экани билан машҳур бўлган Telegram-канали ҳисобланди. У президент сайловларидан сўнг бошланган норозилик намойишларини фаол равишда ёритиб бормоқда ва фуқароларни намойишларга чақирмоқда.

Поляк ОАВ хабарларига кўра, канал асосчиси Степан Путило бир неча йил олдин Беларусдан Полшага кўчиб ўтган.

Путило Россияда ҳам қидирувдаги шахс сифатида Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасига киритилган.

Мавзуга оид